Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Бунёдкор" - "Хоразм" учрашувидаги баҳсли вазиятлар бўйича маълумот берди
Суперлиганинг 21-туридан ўрин олган “Бунёдкор” — “Хоразм” баҳси бўлиб ўтди ва унда "қалдирғочлар" минимал, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ушбу учрашувдаги баҳсли вазиятлар бўйича Эксперт ҳакамлар гуруҳи томонидан маълумот берилди.
"Ўйиннинг 78-дақиқасида “Хоразм” жамоаси дарвозабони ҳаводаги тўпни қўлга киритишга улгурмай “Бунёдкор” жамоаси футболчисига нисбатан қўпол тарзда елкасига урган.
Ушбу ҳолатда бош ҳакам ВАР ҳакамининг ёрдами билан тўғри қарор чиқариб, 11 метрлик жарима зарбаси белгилаган ва дарвозабонга сариқ карточка кўрсатган".



Фикрлар