Эдинсон Каванининг танлови аниқ бўлди

CHERY AUTO

"Пари Сен-Жермен" клуби ҳужумчиси Эдинсон Кавани "Манчестер Юнайтед" ва "Атлетико" клубларининг таклифлари бўйича танлови аниқ бўлди, дея хабар бермоқда TF1.

Tecno

Иккала клуб ҳам футболчи учун йилига 12 миллион евро ва қўшимча бонусли шартнома таклиф этишган эди. Бироқ уругвайлик футболчи "матрасчилар" билан келишув имзолашни маъқул деб топди, дейилади манбада.

Яқин вақтлар ичида 32 ёшли футболчининг "Атлетико"га трансфери якунланиши кутилмоқда. Унга кўра, мадридликлар ПСЖ билан олти ойлик шартномаси қолган футболчи учун 25 миллион евро товон пули тўлайди.

Жорий мавсумда Кавани Париж клуби либосида 14 та ўйинда майдонга тушиб, бешта гол муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!