
ЕЧЛ финали Мадридда бўлиб ўтади
2027 йилги УЕФА Чемпионлар Лигаси финал учрашуви ўтказиладиган стадион номи маълум бўлди. Бу ҳақда "Cope" нашри хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, нуфузли клублар щртасидаги мусобақанинг ҳал қилувчи ўйини "Атлетико"нинг уй стадиони "Рияд Эйр Метрополитано"да бўлиб ўтади. Финалга Бокудаги стадион ҳам даъвогарлик қилган, бироқ якуний қарор Испания пойтахтидаги стадион фойдасига қабул қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар Лигасининг 2025/2026 йилги мавсуми финал учрашуви Будапешт (Венгрия)даги "Ференц Пушкаш" стадионида ўтказилади. Турнирнинг амалдаги ғолиби Франциянинг ПСЖ жамоаси ҳисобланади. Жамоа финалда "Интер"ни 5:0 ҳисобида мағлуб этган эди.
Фикрлар