
Дмитрий Бивол ва Артур Бетербиев жанги учуни гонорарлар эълон қилинди
12 октябрь куни Саудия Арабистонида катта бокс оқшоми бўлиб ўтади. Унинг асосий тўқнашувида икки россиялик - Дмитрий Бивол ва Артур Бетербиев ўзаро ринга кўтарилади. Мазкур баҳс учун боксчилар қанча пул олиши эълон қилинди.
Маълумотларга кўра, ҳар икки боксчи учун 10 млн.доллардан кафолатланган гонорар белгиланган. Бу ҳақда "Top Rank" промоутерлик раҳбари Боб Арум хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, шу пайтга қадар Биволнинг энг катта гонорари 5 млн.доллар, Бетербиевники эса 2,1 млн. долларни ташкил этган.
Фикрлар