Де Йонг: "Унинг майдондан ташқаридаги ҳаёти мени қизиқтирмайди"

CHERY AUTO

"Барселона" ярим ҳимоячиси Френки Де Йонг жамоадоши Ламин Ямалнинг хатти-ҳаракатлари ҳақидаги саволига жавоб берди.

Tecno

"Ламин ҳаётда ўзи лозим топган ва кўнгли тусаган ишни қилиши мумкин. Мен ёки жамоадошларим уни бошқаришга мажбур эмасмиз. Бизнинг вазифамиз унга майдонда ёрдам бериш. Ламин машғулотларда ҳам ўйинларда ҳам ўзини яхши тутади. Агар у майдонда биз кутган нарсаларни намойиш этса, майдон ташқарисида нималар билан шуғулланиши менга умуман қизиқ эмас", - деди нидерландиялик футболчи.

Маълумот учун, "Барселона" 8-тур якунларига кўра 19 очко билан "Реал Мадрид"дан кейинги иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!