“Челси” ёзда кетадиганлар номини ошкор қилди

  • 10 Feb 12:12
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Footy Extras нашри “Челси” бош мураббийи Томас Тухель ёзда жавоб бериб юборадиган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Tecno

Германиялик мураббий ўзига маъқул янги ижрочиларни олиши учун жамоанинг бир гуруҳ футболчиларини кетказишга қарор қилган.

Манбанинг таъкидлашича, мавсум тугаши билан “аристократлар” сафини биринчилардан бўлиб Росс Баркли ва Рубен Лофтус-Чик тарк этади. Бу икки ўйинчи мавсум давомида Тухелни жамоага керакли эканликларига ишонатира олмади. Клуб уларнинг трансферидан 40 миллион фунт ишлаб олмоқчи.

Ўтган мавсум Чемпионлар лигаси плей-офф учрашувларида порлаган Кристиан Плушич жорий мавсумда кутилган ўйинни намойиш қилолмади. Шунингдек, кетадиганлар рўйхатига Ҳаким Зиеш ва Тимо Вернер каби Англия футболига мослаша олмаган юлдузлар бор.

Comments

You must be logged in to commet!