Рубен Диаш “Сити”нинг энг муҳим ўйинчиси ким эканини айтди. Бу Холанд эмас...

  • 21 Sep 09:59
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Манчестер Сити” марказий ҳимоячиси Рубен Диаш амалдаги “Олтин тўп” соҳиби Родрининг жамоа учун нақадар аҳамиятли ўйинчи эканини айтди.

Tecno

- Биз учун Родри тасаввур қилиб бўлмас даражада муҳим ўйинчи. Ҳар бир жамоа учун унинг энг зўр ўйинчилари майдонда бўлиши зарур. Биз ҳаммамиз Родрида тўпни жамоага қайтариш ва ўйин ташкил қобилияти феноменал даражада ривожланганини яхши биламиз, - деди Рубен Диаш.

Таъкидлаш лозимки, Родри ўтган мавсумнинг бошида тиззасидан оғир жароҳат олиб, қарий бир йил даволанишга мажбур бўлди. Эксперт “Сити”да юз берган инқироз сабабини испан футболчисининг сафдан чиққанига ҳам боғлашган эди.

29 ёшли Родри жорий мавсумда спорт формасини тиклашни бошлади, аммо камдан кам ҳолларда учрашувларда тўлиқ ўйнаяпти.

Comments

You must be logged in to commet!