"Челси" ёзда "Барселона" футболчисини сотиб олишга уринади
"Челси" "Барселона" марказий ҳимоячиси Рональд Араухога қизиқиш билдирмоқда. Лондонликлар 26 ёшли футболчини келаси ёзда ўз сафига қўшиб олишга уриниб кўриши мумкин. "Аристократлар" қишда уругвайлик футболчини сотиб олиш учун ҳаракат қилиши даргумон. Бу ҳақда Football Insider нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, "кўк-анорранглилар" клубнинг молиявий аҳволи туфайли Араухони сотишга мажбур бўлиши мумкин. Бироқ бу "блауграна"нинг 2026 йил ёзига қадар иқтисодий ҳолатига боғлиқ бўлади.
Жорий мавсум Араухо барча мусобақаларда еттита ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2031 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор нархи 35 млн еврони ташкил этади.



Фикрлар