"Челси" Кавани трансфери бўйича шошилмоқчи эмас

CHERY AUTO

ПСЖ ҳужумчиси Эдинсон Кавани "Челси" қизиқишлари доирасига кирганлиги ҳақида олдинроқ хабар бериб ўтган эдик.

Tecno

Аммо футболчининг молиявий талаблари сабабли уругвайликнинг "Челси"га трансфери амалга ошмаслиги мумкин, дея хабар бермоқда Evening Standard.

Манбага кўра, Кавани жамоа ўгартириш режаси унинг маошига таъсир қилишини хоҳламаяпти. Ҳозирда футболчи Парижда ҳафтасига 360 минг фунт ишлаб топмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Челси"дан ташқари ҳужумчи хизматларига "Атлетико" ҳам қизиқиш билдирмоқда. Бироқ ПСЖ мадридликлар билан ҳам муросага кела олмаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!