
"Бухоро" бош мураббийи: Ҳакамларнинг хатолари жамоа руҳиятини синдирмоқда
"Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин? Биз бугун яхши ўйин кўрсата олмадик! Ҳа, "Қўқон -1912" жамоаси ғалаба қозонди, дарвозамизга учта тўп киритилди. Биринчи голга келсак, рақиб футболчиси томонидан тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди, эркин тўп тепилиши керак бўлган бу вазиятда, ёрдамчи ҳакам бурчак тўпи тепиш нуқтасини кўрсатди. Тўп тепилди, қоида бузилди ва гол! Қизиқ...
Ҳакамларнинг "хатолари" жамоа руҳиятини синдиряпти. Биринчи турда ҳамма жойда футбол ўйнашга қўйиб берилади", - дея тожикистонлик мутахассиснинг сўзларини келтириб ўтди клуб матбуот хизмати.
Фикрлар