
Бу клуб Англиянинг энг ёрқин юлдузидан воз кечишга тайёр
Footy Extras нашрининг хабар беришича, “Челси” раҳбарияти клубнинг молиявий харажатларини тартибга солиш учун энг ёрқин футболчиларидан бири Раҳим Стерлинг билан хайрлашишга ҳам тайёр.
Стерлинг охирги ўн йилликда Англия миллий терма жамоасининг энг машҳур юлдузларидан бири сифатида эътироф этиб келинади.
Қанот ҳужумчиси “аристократлар” сафига ўтган йили ёзда “Манчестер Сити”дан кўчиб ўтиб, лондонликлар билан узоқ муддатли шартнома имзолаган эди. Унга кўра, 28 ёшли футболчи “Челси”га 47 миллион фунтга тушган.
Клуб қишки трансферлар вақтида иккита қанот ҳужумчиси – Михаил Мудрик ва Нони Мадуэкени харид қилгани боис, олдинги чизиқ вакилларидан бир нечаси билан хайрлашишга қарор қилган.
Хусусан, Стерлингни ўз сафига қ ўшиб олишни истаган клуб 50 миллион фунт миқдорида харажат қилишига тўғри келади.
Айни пайтда тажрибали ўйинчига асосий харидор сифатида дунёнинг энг бадавлат клуби – “Ньюкасл” тилга олинмоқда.
Фикрлар