Бразилиялик ёш ҳимоячига 3 та гранд клуб курашади

  • 16 сентябрь, 11:44
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Палмейрас" клубига тегишли 19 ёшли бразилиялик ҳимоячи Луис Бенедетти фаолиятини Топ-5 лигада давом эттириши мумкин.

"Mundo Deportivo" нашрининг хабар беришича, ёш ва истеъдодли футболчига Лондоннинг "Арсенал", Каталониянинг "Барселона" ва Италиянинг амалдаги чемпиони "Наполи" клублари қизиқиш билдирмоқда.

Жорий мавсумда Луис "Палмейрас" сафида 18 та ўйинда иштирок этиб, 2 та гол урди. Бенедеттининг шартномаси 2029 йил декабрь ойининг охиригача амал қилади. Ҳимоячининг трансфер қиймати бир миллион еврога баҳоланмоқда.

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!