
Бокс. U-19 терма жамоамиз иштирокидаги чорак финал баҳслари якунланди!
Хабарингиз бор, 30 июлдан 12 августга қадар Таиланднинг Бангкок шаҳри 22 ёшгача бўлган боксчилар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионатига мезбонлик қилади.
Бугун чорак финалларнинг охирги куни бўлиб ўтди. Кун доирасида Ёшлар (U-19) терма жамоамиз йигитлари ўзининг ярим финал олдидан баҳсларини ўтказишди.
-50 кг вазнда бўлиб ўтган бугунги биринчи чорак финал баҳсида, Одилшох Ҳалимов мезбон Киаттисак Суквега 1:4 ҳисобида мағлуб бўлди;
Абдулазиз Абдуназаров -55 кг вазнда ўтказилган жангда, ҳиндистонлик Шивамга 0:5 ҳисобида имкониятни бой берди;
-60 кг вазнда бўлиб ўтган чорак финалда, Абдураҳмон Маҳмуджонов хитойлик Кун Вангни 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратди;
-65 кг вазнда ўтказилган навбатдаги жангда, Жаҳонгир Зайниддинов Жанубий Корея вакили Сеёунг Сонгга ҳеч қандай имкон қолдирмади - 5:0;
Абдулазиз Жўрақулов ҳам ярим финалга йўл олди. Боксчимиз -70 кг вазнда бўлиб ўтган баҳсда, хитойлик Ҳаошенг Жангни қийинчиликсиз енгди - 5:0;
Муҳаммаджон Яқупбоев ярим финал йўлида туркманистонлик Исмаил Оразмирадов устидан 4:1 ҳисобида зафар қучди;
Норбек Абдуллаев ҳам кейинги босқичга чиқди. Боксчимиз -80 кг вазндаги чорак финалда хитойлик Женнан Суони 5:0 ҳисобида таслим этди;
Самир Собиров -85 кг вазнда бўлиб ўтган баҳсда, Вьетнам вакили Троунг Киет Лини биринчи раунддаёқ мағлубиятга учратди;
-90 кг вазнда ўтказилган тўқнашувда, Муҳаммадризо Сиддиқов ҳиндистонлик Ҳемант Сангвандан 0:5 ҳисобида енгилди;
+90 кг да Ислам Салиҳов Жанубий Корея вакили Геонҳуи Леени 2-раундда техник нокаутга учратди.
Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.
Фикрлар