Бизга ўтсанг, маошинг тўрт баравар ошади

CHERY AUTO

Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клуби франциялик ҳимоячи Тео Эрнандес трансфери бўйича “Милан” билан музокара олиб бормоқда.

Tecno

Журналист Пабло Оливейранинг маълум қилишича, саудияликлар италияликларга чап қанот ҳимоячиси учун 20 миллион евродан бошланган таклифни берди.

Энг муҳими, шайхлар 27 ёшли футболчини Осиёга кўчиб ўтиши учун катта маош таклиф қиляпти. “Ал-Ҳилол” айни пайтда “Милан” клубидан ҳар мавсум  учун 4 миллион евро маош олаётган ҳимоячига тўрт баравар кўп маблағ  тўламоқчи.

Тео Эрнандеснинг миланликлар билан шартномаси 2026 йилнинг ёзигача давом этади. Маҳоратли ҳимоячи якунланган мавсумда 49 та учрашувда иштирок этиб, бешта гол ва олтита ассист муаллифи бўлди.

 Transfermarkt портали экспертлари Франция терма жамоаси ҳимоячининг трансфер нархини 40 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!