
“Бавария” супертўпурар Ҳарри Кейнни қанчага қўйиб юбориши маълум бўлди
Узоқ йиллар “Тоттенхэм”да тўпурарлик маҳоратини намойиш қилиб келган Ҳарри Кейн бошқа клуб ва янги лигаларда ҳам ўйнай олишини исботлади.
2023 йилнинг ёзида “Бавария”га кўчиб ўтган 31 ёшли форвард Бундеслигада ҳам мунтазам рақиблар дарвозасини ишғол қилиб келмоқда.
Шунга қарамай, англиялик футболчи шартномасида уни трансфер қилиш имконини берадиган банд бор. Бу банд 2026 йилнинг январида бир ой амал қилади. Мюнхен суперклуби ўша пайтда ўз тўпурарини 65 миллион еврога қўйиб юборишга розилик берган.
Аслида Кейннинг Бундеслига гранди билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ярмигача тузилган. “Бавария” Кейн учун “Тоттенхэм”га 100 миллион евро тўлаган эди.
Фикрлар