"Бавария" АПЛдан қимматбаҳо ҳимоячини олиб келмоқчи
Мюнхеннинг "Бавария" клуби "Ноттингем Форест" марказий ҳимоячиси Муриллога қизиқиш билдирмоқда.
"Bild" нашрининг ёзишича, Германия чемпиони ёзда Дайо Упамеканодан айрилиши мумкин — унинг шартномаси июнь ойи охирида тугайди. Шунингдек, Ким Мин Жэнинг келажаги ҳам ноаниқлигича қолмоқда.
Клуб раҳбарияти 23 ёшли бразилиялик ҳимоячини янги мавсум учун эҳтимолий кучайиш сифатида кўрмоқда.
Муриллога "Барселона" ва "Челси" ҳам қизиқиш билдирган. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг баҳоси 55 миллион еврони ташкил этади. Унинг "Ноттингем Форест" билан шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган.



Фикрлар