
"Барселона" УЕФАдан ЕЧЛдаги илк ўйинни сафарда ўтказишга рухсат сўради
"Барселона" "Камп Ноу" стадионига қайтишни режалаштирганди, бироқ клуб ҳозирча зарур лицензияни қўлга кирита олмади. Шу сабабдан, каталонияликлар УЕФАга мурожаат қилиб, Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичидаги биринчи ўйинни сафарда ўтказишга рухсат сўради.
"Биз УЕФАдан илтимос қилдикки, илк учрашувни меҳмон сифатида ўтказишимизга рухсат берсин. Қуръа ташлаш маросими 28 август куни бўлади. Унгача кузатайлик-чи. УЕФА буни маъқуллайди, деб умид қиламан. Биз УЕФА билан муносабатларимизни аста-секин яхшилаяпмиз" – деди клуб президенти Жоан Лапорта "Mundo Deportivo"га берган интервьюсида.
Маълумот ўрнида, УЕФА қоидаларига кўра, бир жамоа Чемпионлар лигаси доирасида бир неча турли стадионлардан фойдалана олмайди. Агар "Барса" "Камп Ноу" бўйича масалани ҳал эта олмаса, жамоа гуруҳ босқичидаги барча тўртта учрашувни бирор-бир бошқа стадионда қабул қилишга мажбур бўлади.
Фикрлар