"Барселона" Ламин Ямални сотиш бўйича ўз қарорини айтди

CHERY AUTO

Испан матбуотида "Ал-Ҳилол" клуби 18 ёшли вингер Ламин Ямал учун 400 миллион евроли таклиф йўллагани ҳақида маълумот тарқалганди. Шунингдек, саудияликлар футболчига етти йиллик шартнома таклиф қилгани айтилган.

Tecno

Бироқ, "marca" нашрининг хабар беришича, "Барселона" раҳбарияти бу маълумотни инкор этди ва клуб ҳеч қандай таклиф олмаганини маълум қилди. Шу билан бирга, каталонияликлар Ямал сотилмаслигини қатъий таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, ёзда Ямал "кўк-анорранглилар" билан шартномасини 2031 йилгача узайтирган эди.

Жорий мавсумда у Ла Лигада 4 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!