"Барселона" ҳужумчиси Португалияга кўчиб ўтади

CHERY AUTO

"Барселона" ўзининг расмий саҳифаларида ҳужумчи Пау Викторнинг "Брага" клубига ўтганини тасдиқлади.

Испания оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, трансфер суммаси 12 миллион еврони ташкил этган, яна уч миллион евро бонус сифатида белгиланган. Эслатиб ўтамиз, футболчи 2023 йилнинг ёзида "Жирона"дан ижара асосида "Барселона"га қўшилган эди.

Бир йил ўтгач, ҳужумчи "блауграна" томонидан сотиб олинди. 23 ёшли ўйинчи ўтган мавсумда "Барселона" асосий жамоаси сафида 29 та ўйинда иштирок этиб, 2 та гол урди. Виктор учта йирик соврин - Испания чемпионати, Испания Кубоги ва Испания Суперкубоги ғолибига айланди.

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!