"Айнтрахт" ўз футболчиси учун камида 80 миллион евро сўрамоқда

BEPUL PROPAN

Бундеслиганинг "Айнтрахт" клуби ўз футболчиси Хуго Экитике учун энг камида 80 миллион евро сўрамоқда, дея хабар бермоқда "Bild" нашри. 
 
Экитике "Айнтрахт Франкфурт" жамоаси сафида Европа лигасида "Тоттенхэм" дарвозасига урган голи билан бутун Европани ҳайратга солди. Бу ҳолат эса топ клубларининг скаутлари эътиборини тортди. 
 
Маълумотларга кўра, ушбу вазиятдан сўнг коплаб гранд клублар футболчи учун қизиқишни яна оширишди. Буни билган германияликлар ўйинчини энг камида 80 миллион евро сотишларини маълум қилди. Манбага кўра, ҳозирда Лондоннинг "Тоттенхэм" ва "Арсенал" клублари форвард учун асосий даъвогар ҳисобланишмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз. 22 ёшли ҳужумчи жорий мавсум 42 та беллашувда майдонга тушиб, 21 та гол ва 9 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!