
"Атлетико" футболчиси Европа грандларининг "ҳушини ўғирлади"
Мадриднинг "Атлетико" клуби ярим ҳимоячиси Томас Партей учун "Интер" ҳам курашга қўшилди.
AS нашри тарқатган хабарга кўра, "нерадзуррилар" 26 ёшли футболчи учун "Арсенал", "Манчестер Юнайтед" ва "Рома" клублари билан рақобатга киришишга тайёр. “Матрасчилар” эса у билан шартномани узайтириб, унинг товон пулини 50 миллиондан 100 миллион еврогача оширмоқчи.
Томас Партей жорий мавсум “Атлетико” сафида 35 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Фикрлар