Ашҳабоддаги халқаро турнирда белбоғли курашчиларимиз муносиб натижаларни қўлга киритди

  • 25 апрель, 16:11
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
BEPUL PROPAN

Жорий йилнинг 22-25 апрель кунлари Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида гореш (Туркман кураши) ҳамда алиш (Қирғиз кураши) кураши бўйича МДҲ давлатлари ўртасида ҳалқаро турнир ўтказилди. 

Мазкур халқаро мусобақада Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров бошчилигида Осиё белбоғли кураш конфедрацияси президенти Мўмин Муратов, катталар терма жамоаси бош мураббийи Шавкат Мирзақулов, ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Бахтиёр Турғунпўлатов, халқаро тоифадаги ҳакамлар Мираншоҳ Рўзиев, Сергей Тхак ва 25 нафар полвонларизмиздан иборат спорт делегациямиз қатнашиб, муносиб натижаларни қўлга киритишди. 

15 та давлатдан 200 нафардан ортиқ энг сара полвонлар жам бўлган ушбу турнир доирасида тантанали очилиш маросими ва мусобақа сўнггида тақдирлаш маросимлари ташкил этилди ва мазкур маросимларда Ўзбекистоннинг Туркманистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Равшанбек Алимов, Осиё белбоғли кураш конфедрацияси президенти Мўмин Муратов ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров иштирок этди. 

Мурасасиз ва шиддатли тарзда ўтган беллашувларда полвонларимиз натижалари қўйдагича кўриниш олди: 

Алиш кураш
Эркаклар: 
Олтин медаль
70 кг. Ойбек Султонов

Бронза медаль 
60 кг. Ҳаётбек Камолиддинов
70 кг. Диёр Полвонов
80 кг. Муроджон Ҳамидов
100 кг. Жасурбек Исроилов
+100 кг. Зайлобиддин Ортиқов

Аёллар: 
Олтин медаль
55 кг. Фарангиз Абдунабиева 
60 кг. Манзураой Мўйдинова
70 кг. Дилафрўз Мамажонова

Гореш 
Эркаклар: 
Бронза медаль
75 кг. Муроджон Ҳамидов
82 кг. Илҳомжон Машрабов
90 кг. Ҳусниддин Рўзиев

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!