
Асенсио АПЛга қайтишни истаяпти
ПСЖ ярим ҳимоячиси Марко Асенсио "Астон Вилла"га қайтишни истамоқда. Бу ҳақда "The Athletic" нашри хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, Асенсио "шерлар" жамоасида доимий равишда ўйнашни режалаштирмоқда. Ҳозирда футболчининг агенти Жорже Мендеш ушбу трансферни амалга ошириш устида иш олиб боряпти.
Ўтган мавсумнинг иккинчи даврасида испаниялик ҳужумчи Унаи Эмери қўл остида ижара асосида ҳаракат қилган эди. 29 ёшли ҳужумчи Англия клуби сафида 21 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол киритган ва 1 та голли узатмани амалга оширган.
Маълумот учун, ҳозирда футболчининг "Transfermarkt" порталидаги нархи 20 миллион евро этиб белгиланган.
Фикрлар