
"Арсенал" жамоа етакчиси билан янги келишувга еришди
Лондоннинг "Арсенал" клуби ҳужумчи Букайо Сака билан янги шартнома имзолашга яқин турибди. Бу ҳақда нуфузли инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди.
Унга кўра, англиялик футболчи лондонликлар билан 2028 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолайди.
21 ёшли вингер "канонирлар" сафида 2019 йилнинг ёзидан бери тўп сурмоқда. Унинг Лондон клуби билан амалдаги меҳнат шартномаси 2024 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади.
Сака жорий мавсум Англия премьер-лигасида 25 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 9 та самарали узатмани амалга оширди.
Фикрлар