APL. "Liverpul" - "Arsenal" uchrashuvi boshlandi (matnli translyatsiya)

  • 9 aprel, 2023, 20:33
  • Suhrob Xolbekov
  • 1
  • Futbol
CHERY AUTO

Premer-liga 30-turining markaziy bahsi hisoblangan "Liverplu" - "Arsenal" uchrashuvi boshlandi. Mazkur o‘yindan matnli translyatsiyani saytimiz orqali kuzatib borishingiz mumkin. 

Tecno

  • 90+6'

    Ўйин тугади. Супер тарзда ўтган баҳсда кучлар тенг келди

  • 90+5'

    Рэмздейл яна қутқаряпти. Агар 2 та гол ўтказиб юбормаганида ўйин қаҳрамони бўлар эди

  • 94'

    Ўххххххх. Рэмздейлдан қандай сейф. у яна қутқарди, яна жамоасинин жонига оро кирди

  • 93'

    Ўйин охирида Салоҳда яна бир имконият. Зарба бироз ноаниқ кетди

  • 89'

    "Арсенал" ҳужумга ўтиб кетди ва бунинг учун жазоланиши мумкин эди. 

  • 86'

    Трент Зинчекодан ажойиб тарзда ўтиб кетди ва ичкарига паст. Фирмино иккинчи қаватда бўш қолдирилди ва ҳужумчи бунинг учун жазолаб қўйди. 

  • 86'

    Гооллллллллллл. Фирмино.

  • 85'

    Бурчакдан узатилган тўпни Габриэль дарвозага жойлаб қўйиши мумкин эди. 

  • 84'

    Сака ўйинни чўзишда айбланиб, сариқ карточка олди

  • 83'

    "Арсенал"да стандарт вазият

  • 81'

    Дарвиннннннн. Нуньес бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади. Реймсдейл жамоасини қутқарди

  • 79'

    "Арсенал" ҳам ўзгаришга қўл урди. Троссард Жезус ўрнига, Кивьор Эдегор ўрнига. Артета Клоппга жавоб қатарди. У ҳимоячилар сонини 5 тага теказиб қўйди. 

  • 78'

    Мезбонларда ўзгариш. Фабиньо ўрнига Фирмино майдонга тушди. Клопп олдинга 4 та ҳужумчини ташлади

  • 77'

    "Ливерпуль" қарши томонга ўрнашиб олди. "Арсенал" эса ҳимояланишда давом этади.

  • 74'

    "Арсенал" қарши ҳужумга қочди ва яхши вазиятга чиқиб борди. Аммо Робертсон улгуриб қолди

  • 71'

    Артета ўзгаришлар қилишга шошилмаяпти.

  • 69'

    Мезбонлар яна бурчак тўпига эга бўлди

  • 66'

    Троссард ўйинга тушишга тайёрланмоқда. 

  • 65'

    "Ливерпуль" "Арсенал"ни ўз майдончасига қамаб қўйди, аммо меҳмонлар қарши ҳужумга қочишга ҳам улгурди. 

  • 64'

    "Ливерпуль" бурчак тўпи тепади

  • 63'

    Жамоалар бироз тин олди. Ҳужумлар камайди

  • 59'

    Жота ўрнига Нуньес, Жонес ўрнига Тьяго майдонга туширилди

  • 57'

    Салоҳдан зўр зарба. Реймсдейлдан супер сейв.

  • 56'

    Яна Сакани йиқитишмоқда. Энди Фабиньога сариқ.

  • 55'

    "Ливерпуль" зудлик билан буни тўғирлаб қўймоқчи, лекин "Арсенал" ҳимоячилар яхши ўйнамоқда

  • 53'

    Салоҳҳҳҳ нималар қилдинг. Пенальтидан унумли фойдаланилмади

  • 52'

    "Арсенал" дарвозаси томон пенальти белгиланди. Холдинг Жотага нисбатан қоидани бузган деб топилди.

  • 49'

    Жака оқсоқланмоқда. У ўйинни давом эттирмоқчи, лекин жароҳат олган бўлиши мумкин

  • 48'

    Энди новбат "Ливерпуль"га. "Қизиллар" бир нечта яхши имкониятларга эга бўлди

  • 47'

    Бўлим бошидан "Арсенал" ҳужумга ўтмоқда

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди

  • 45+4'

    Тайм якунига етганидан кейин футболчилар Тирнининг олдига тўпланиб олди ва Хендерсон огаҳлантирилди

  • 45+4'

    Бирични бўлим ўз ниҳоясига етди. Тенг курашлар остида кечган таймда "канонирлар" ҳисобда олдинда.

     

  • 48'

    Хендерсонннннн. "Ливепрпуль"да танаффусга яхши кайфиятда чиқиб кетиш имкони бор эди. 

  • 46'

    Жезус майдонда ётибди. Рефери жим

  • 45'

    Биринчи таймга 4 дақиқа қўшиб берилди

  • 43'

    Ўйин ёнмоқда. "Энфильд" куйлашни бошлади. "Арсенал"га олдинга ўтди ва жавоб қайтаришга ҳаракат қилмоқда

  • 42'

    Гоооооооолллллл. Салоооооооҳҳҳҳ Хендонинг пасини голга айланитириб, интригани қайтармоқда. 

  • 41'

    Футболчилар бир-бири билан келиша олмай қолди. Арнольд ва Жакага сариқ. 

  • 40'

    Сакага яна фол ишатилди. Бу сафар Робертсон уни йиқитди

  • 39'

    Сака жамоасининг навбатдаги ҳужумида офсайдга тушди.

  • 38'

    "Арсенал" тўп назоратини яхшилаб олмоқчи.

  • 34'

    Ўххх Салоҳда қандай имконият. "Арсенал" ҳимоячилари хатога йўл қўйди. Бироқ Муҳаммаданинг зарбаси бироз ноаниқ кетди.

  • 31'

    Салоҳ ҳужумда тўпни йўқотди ва меҳмонлар қарши ҳужумга ўтди. Ван Дейк Жезусга нисбатан фоул ишлатиб, сариқ карточк олди.

  • 30'

    Сакага нисбатан қўполлик ишлатилди. У ўрнидан турди ва баҳс давом этади

  • 28'

    Гооооооллллллллл. "Арсенал" қарши ҳужумда мезбонларни жазолади. Гол муаллифи - Жезус. 

  • 26'

    "Ливерпуль" ўйин тизгинини ўз қўлига олишга ҳаракат қилмоқда. "Арсенал" эса қарши ҳужумлардан фойдаланмоқчи.

  • 25'

    Трент "Арсенал" жарима майдончасига узатган тўпни Холдинг бартараф этди

  • 23'

    Жотага нисбатан Уайт томонидан қоида бузилди. Ҳимоячи сариқ карточкага лоқий кўрилди

  • 20'

    Энди Робертсон жуда яхши позициядан гол ура олмаяпти

  • 16'

    Жеззууууссссс. Ҳужумчи қулай имокниятдан фойдалана олмади

  • 14'

    Салоҳ ҳужумда офсайдга тушиб қолди

  • 12'

    Зинченко узоқ масофадан ажойиб зарба йўллади. Алиссон ўз ўрнида

  • 10'

    Гол ўтказиб юборган "Ливерпуль" ҳужумга ўтишга шошилмаяпти.

  • 8'

    Гоооооооооллллллл. Мартинелли жамоасининг ажойиб ҳужумини янунлаб ҳисобни очди.

  • 7'

    Гакпонинг зарбасига бироз аниқлик етишмади

  • 6'

    Ўйин асосан майдон марказида бўлмоқда. Ҳозирча жамоалар бир-бирини ўрганяти

  • 1'

    Учрашув старт олди

     

  •  

     

Fikrlar

Fikr qoldirish uchun avtorizatsiyadan o'ting!
Ishoq Ruziev
09/04/2023 20:37
Boshlanish vaqti 21:30 ko'rsatilganmii