
Антони Марсьяль энди фаолияти Рамос билан бир клубда ўтказади
Франциялик ҳужумчи Антони Марсьяль энди "Монтеррей" шарафини ҳимоя қилади. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди.
Марсьяль 2024 йил ёзида Афинанинг АЕК клубига қўшилганди, аммо Греция чемпионати оммабоп бўлмагани учун Европада унга эътибор камайди. У умумий ҳисобда 19 ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди.
29 ёшли футболчи илгари "Лион", "Монако" ва "Манчестер Юнайтед" таркибида ҳам тўп сурган. "Монтеррей"да эса ҳозир мадридликлар афсонаси Серхио Рамос фаолият олиб бормоқда ва у жамоа сардори ҳисобланади.
Фикрлар