Англия Ҳусановни тан олди

  • 16 сентябрь, 07:43
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англия Премьер-лигасининг тўртинчи тури қизиқарли ўтган учрашувларга бой бўлди. Лигада қатнашаётган 20 та жамоадан фақатгина амалдаги чемпион “Ливерпуль” очко йўқотишларсиз юришда давом этмоқда.

Tecno

Тўртинчи турдан кейин кучли тўртликдан жой олган жамоалар – “Ливерпуль”, “Арсенал”, “Тоттенхэм” ва “Борнмут” ўз учрашувларини ғалаба билан якунлади.

Марказий учрашувлардан бири Манчестер дербиси бўлди. Хосеп Гвардиола бошчилигидаги “Манчестер Сити” футболчилари ўз мухлислари кўз ўнгида “Манчестер Юнайтед” дарвозасига жавобсиз учта тўп киритиб, меҳмонлар устози Рубен Аморимнинг курсисини қимирлатиб қўйди.

Шу куни “шаҳарликлар” ҳужумкор ўйин намойиш қилди ва Эрлинг Холанд, Жереми Доку ҳамда Фил Фоден учлиги “Юнайтед” ҳимоясини янчиб ташлади. “Манчестер Юнайтед”га катта сумма эвазига олиб келинган ҳужумкор юлдузлар эса, мезбонлар ҳимоя чизиғини ёриб ўтолмади. Айниқса, ўнг қанотда ўйнаган Абдуқодир Ҳусанов жуда зўр ўйнаб, Хосеп Гвардиоладан тортиб, мухлису мутахассисларгача бўлган қатлам ишончини оқлади.

Статистикага ихтисослашган дунёга машҳур Whoscored портали  тўртинчи тур якунлари бўйича Англия Премьер-лигасининг ҳафталик рамзий терма жамоасини тузиб чиқди. Қувонарлиси, энг зўр ўйинчилар қаторида 21 ёшли легионеримизга ҳам жой ажратилди.

Ушбу манба Ҳусановнинг “Манчестер Юнайтед”га билан дербидаги ҳаракатларини 7,9 баллга  баҳоланган. Бу кўрсаткич унга рамзий таркибда муносиб ўрин топиш имконини берди.

Whoscored талқинига кўра, АПЛнинг 4-тур рамзий жамоаси қуйидагича шаклланди:

Дарвозабон:

Рубин Руфс (“Сандерленд”, 8.4 балл).

Ҳимоячилар:

Абдуқодир Ҳусанов (“Манчестер Сити”, 7.9), Микки ван де Вен (“Тоттенхэм”, 8), Тайрон Мингс (“Астон Вилла”, 7.8), Жеймс Гарнер (“Эвертон”, 7.7).

Ярим ҳимоячилар:

Нони Мадуэке (“Арсенал”, 8.5), Мозес Кайседо (“Челси”, 7.9), Мартин Субименди (“Арсенал”, 8.7), Жереми Доку (“Манчестер Сити”, 8.3).

Ҳужумчилар:

Эрлинг Холанд (“«Манчестер Сити”, 9.4), Виктор Дьёкереш (“Арсенал”, 7.9).

Энди “Манчестер Сити” навбатдаги учрашувини 18 сентябрь куни Европа Чемпионлар лигаси умумий гуруҳи биринчи турида “Наполи”га қарши ўтказади. Абдуқодир Ҳусанов иштирок этиши кутилаётган бу баҳс “Этихад” стадионида бўлади.

Хосеп Гвардиола шогирдлари Англия Премьер-лигасининг бешинчи турида Лондон шаҳрида “Арсенал” меҳмони бўлади. Бу баҳс 20 сентябрь санасига қўйилган.

Ҳусанов “Сити” тешигини “девор” бўлиб ёпяпти

BBC: Ҳусановга алоҳида раҳмат!

Ҳусанов Гвардиолани лол қолдирди...

Ҳусанов Ламин Ямални тўхтата оладими?

Шомуродов қайси машҳур клубларга гол урган?

“Манчестер Юнайтед” юлдузларини ўтказмаган Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди?

Гол урган Шомуродов ҳақида устози нима деди?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!