"Андижон" таътилга чиқди. Иккинчи даврага тайёргарлик қачондан бошланади?

  • 1 июль, 2023, 11:35
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 3
  • Футбол
CHERY AUTO

“Андижон” жамоаси 29 июнь куни “Пахтакор”га қарши Суперлиганинг 8-тур қолдирилган учрашувида 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаганини биласиз. Ушбу учрашувдан сўнг “Бургутлар” учун расман биринчи давра якунига етди.

Tecno

Шу сабабли жамоа аъзолари қисқа муддатли таътилга чиқдилар. Иккинчи даврага тайёргарлик 9 июлдан бошланишини маълум қиламиз.

Унгача эса “Андижон” футбол клуби тизимида фаолият олиб бораётган мураббийлар ўз жамоаларининг биринчи давра якунлари бўйича ҳисоботларини клуб раҳбариятига тақдим этадилар.

Эслатиб ўтамиз, “Андижон” биринчи даврадан кейин 6 ғалаба, 1 дуранг ва 6 мағлубият қайд этиб, очколарини 19 тага етказиб олди.

“Андижон” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
dilshodbekqambarov405@gmail.com
01/07/2023 13:29
Ха малатси йигитлар. Оматларингни берсин. Биз андижонликлар уз урнимиз борлигини исботлайлик. ОЛГА......
Кахрамонжон Сафаров
01/07/2023 13:01
Андижон омад Водий жамоалари бу йилги чемпионатда энг юкори даражада булишларини йил бошида ёзган эдим мана яхши ниятларимизнинг ярми аъло даражада амалга ошди НЕФТЧИ хам 1-давра уйинини галаба билан тугатса аъло иш буларди
&
Bek 56
01/07/2023 12:34
Яхши дам мех,натга х,амдам.Андижон жамоаси ишарига келди тилаймен