"Андижон" икки нафар легионери билан хайрлашди

  • 02 Jun 14:06
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Андижон" клуби ҳам легионерлари билан хайрлашганини расман эълон қилди.

Tecno

"Жорий мавсум бошида “Андижон” жамоамиз сафига қўшилган легионерлар – черногориялик ҳимоячи Миомир Журичкович ҳамда россиялик ҳужумчи Ислам Машуков билан тузилган меҳнат шартномалари икки томоннинг ўзаро келишувига кўра бекор қилинганлигини маълум қиламиз.

Маълумот учун, Журичкович “Андижон” сафида чемпионат ва Кубок мусобақасида ҳаммаси бўлиб 10 та учрашувида майдонга тушди. Машуков эса Суперлига, Ўзбекистон Кубоги ва Суперкубокда жами 13 та ўйинда иштирок этиб, 2 та голли пасни узатди.

Ҳар иккала легионерга кейинги фаолиятида омад тилаймиз!", - дейилади клуб матбуот хизматининг хабарида.

"Бургутлар" айни пайтда ФИФА кунларидан фойдаланиб Тожикистонда йиғин ўтказмоқда. Ёзги трансфер ойнаси вақтида таркибга янги ўйинчилар қўшилиши кутилмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!