Алонсо — Карвахалнинг соғлиғи ҳақида: "У 7–8 ҳафта жамоага ёрдам бера олмайди"

CHERY AUTO

Мадриднинг "Реал" жамоаси бош мураббийи Хаби Алонсо жамоа сардори Дани Карвахалнинг соғлиғи ҳақида маълумот берди.

Tecno

"Дани Карвахаль тахминан 7–8 ҳафта майдонга қайта олмайди. Биз уни сабр билан кутиб турамиз", — дея таъриф бериб ўтди испаниялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли қироллик клуби сардорининг тизза бўғинида муаммо аниқланиб, у жарроҳлик амалиётини бошдан кечирган эди.

Жорий мавсумда испаниялик футболчи 8 та ўйинда иштирок этди ва ҳозирча гол ёки ассист қайд этмаган.

1 ноябрь куни "қироллик клуби" Испания чемпионатининг 11-турида ўз майдонида "Валенсия"ни қабул қилади. Беллашув эса соат 01:00'да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!