
Алонсо "Реал" машғулотларига ноодатий ўзгариш киритди
Хаби Алонсо "Реал Мадрид" машғулотларини суратга олиш учун дронлардан фойдаланмоқда.
43 ёшли мутахассис яқинда жамоа бош мураббийи лавозимига Карло Анчелоттининг ўрнига келган эди. Алонсо раҳбарлигидаги дебют ўйинда "Реал" АҚШда ўтказилаётган клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг биринчи турида "Ал-Ҳилол" билан дуранг ўйнади (1:1).
"Marca" нашрининг хабар беришича, Хаби Алонсо мадридликлар машғулотларига янги технологияларни жорий этишни давом эттирмоқда. Пайшанба куни Уэст-Палм-Бичдаги машғулотлар пайтида испаниялик мураббий ўйинчиларнинг ҳаракатларини суратга олиш учун дрондан фойдаланди.
"Реал" томонидан илгари ҳеч қачон қўлланилмаган ушбу технология мураббийлар штаби учун қўшимча маълумот ва визуал материал манбаи бўлади.
Таъкидланишича, Алонсонинг ўзи ҳам биринчи марта машғулотларда дронлардан фойдаланмоқда. У "Байер"да бу қурилмаларни қўлламаган, бироқ майдонга ўрнатилган бир нечта камералардан фойдаланган.
Фикрлар