"Ал-Ҳилол" Мессининг Саудияга келишига шубҳа қилмаяпти. Сабаби...

CHERY AUTO

Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" клуби ПСЖ футболчиси Лионель Мессининг араб диёрига келишига шубҳа қилмаяпти. Жамоа раҳбарияти аргентиналик юлдузнинг келиши учун ҳамма нарсага тайёр.

Tecno

Маълум бўлишича, саудияликлар Мессига йиллик 300 миллион евродан иборат бўлган шартнома таклиф қилмоқчи. Шунингдек, ҳужумчи ПСЖ билан шартномани узайтирмаса, унга қўшимча мукофот пули ҳам таклиф қилиниши мумкин. 

Парижда бу борада янги музокаралар ўтказилиши кутилмоқда. Тез орада Роналду-Месси қарама-қаршилигини Саудия Арабистонида кўриб қолсак, ажаб эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!