
АГМК жамоаси "Қўқон-1912"нинг яна юбилей ўйинида рақиблик қилади
«Қўқон-1912» жамоаси Ўзбекистон чемпионатларидаги 405-ўйинини ўтказиш арафасида турибди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. 14-мавсум кучлилар сафида иштирок этаётган қўқонликлар шу кунга қадар 404 та учрашув ўтказишга муваффақ бўлишди.
Шуларнинг 145 тасида жамоа ғалаба қозонган. 62 учрашувда ғолиб номи аниқланмаган. 197 та ўйинда мағлубиятга учраган. Тўплар фарқи 538 – 730. Умумий очколар 497 тани ташкил этади.
Суперлига 3-тур доирасидаги АГМК билан бўладиган учрашув қўқонликларнинг Ўзбекистон чемпионатлардаги 405-ўйини сифатида тарихда қолади.
Айтганча, жамоанинг бундан олдинги икки юбилей учрашув ҳам айнан АГМКга қарши кечган баҳсларга тўғри келганди. 2015 йилда 300, 2018 йилда 400-учрашувни олмалиқликларга қарши ўтказган.
Фикрлар