Гвардиола янги мавсумга супердарвозабон топиб қўйди

CHERY AUTO

АҚШда ўтказилаётган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг плей-оффида “Манчестер Сити” кутилмаганда “Ал-Ҳилол”га 3:4 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Tecno

Бу учрашувда “шаҳарликлар” дарвозабони Эдерсон ўзини кўрсата олмади. Беллашувдан кейин Хосеп Гвардиола бошчилигидаги мураббийлар штабининг бразилиялик голкиперга бўлган ишончи сезиларли даражада пасайди.

Fichajes нашрининг маълум қилишича, испаниялик мураббий жамоага бошқа посбонни таклиф қиладиган бўлди. Гвардиола “Порту” дарвозасини бир неча мавсумдан бери ишончли қўриқлаб келаётган Диогу Кошта номзодини маъқуллади.

Гвардиола дарвозабонларга оёқ билан яхши ўйнаш талабини қўяди. 25 ёшли Диогу Кошта ҳар қандай масофага тўпни аниқ етказиб бера олади. Португалияликлар ўз дарвозабонини 75 миллион еврога баҳолаган. Экспертларнинг таъкидлашича, “Манчестер Сити” стратегик аҳамиятга эга трансфер учун пулни аямайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!