
А Серия клуби машғулотларни бошлашини эълон қилди
"Сассуоло" машғулотларни бошлашини эълон қилган А Сериянинг биринчи клуби бўлди. Ушбу жамоа футболчилари 4 майдан бошлаб машғулотларга киришишади. Бу ҳақда клуб расмий сайти маълум қилди.
Футболчиларга майдонда ижтимоий масофа сақлаган ҳолда ҳаракат қилишади. Уларга кийим алмаштириш хонаси ва спорт залларига кириш тақиқланади.
Машғулот асосан индивидуал бўлиб, учта машғулот майдонида бир соат давом этади. Ҳар бир майдонда бир вақтнинг ўзида 2 нафар футболчи шуғулланади — майдоннинг ҳар ярмида биттадан. Таъкидланишича, техник ходимлар қатнашмайди.
Фикрлар