
“Барса”да яна жанжал: бир юлдуз иккинчисини сотишни талаб қиляпти
“Барселона” раҳбарияти асосий дарвозабон Марк-Андре тер Штеген муаммосини ҳал қилиши билан жамоада янги зиддият келиб чиқди.
Испаниянинг Sport нашри мълум қилишича, жамоанинг икки юлдузи – Гави ва Фермин Лопес ўртасида келишмовчилик кучайиб бормоқда.
Манбага кўра, икки ярим ҳимоячи ўртасидаги муносабат уларнинг севгилилари орасидаги келишмовчилик туфайли авжига чиқди. Бунинг ортидан футболчилар ҳам чегарада ўта бошлади.
Яқинда Гави 21 ёшга тўлганида Фермин Лопес уни табрикламади. Буни нотўғри қабул қилган Гави клуб президенти Жоан Лапортанинг маслаҳатчиларидан бирига мурожаат қилиб, муҳитни бузаётгани учун Лопесни трансферга қўйишга чақирган.
Фермин Лопес эса, атрофида бўлаётган вазиятни ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали омма эътиборига ҳавола қилди.
Фикрлар