Махфий режа ишга тушди: Энди Ҳусанов Винисиус билан бирга ўйнайдиган бўляпти

  • 13 август, 07:14
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Ёзги трансферлар даврида Европанинг бир қатор гранд клубларида жиддий ўзгаришлар рўй бермоқда. Бу янгиликлар “Ливерпуль”, “Манчестер Сити”, “Манчестер Юнайтед”, “Арсенал”, “Реал”, “Барселона”, “Бавария” каби доим чемпионлик ва нуфузли совринлар учун курашадиган клубларнинг истиқболли лойиҳаларини амалга ошириш режаси асосида юзага келди.

Tecno

Испаниянинг нуфузли манбларидан ҳисобланган fichajes.net сайти “Реал”нинг бугунги кундаги энг “ишкал” ўйинчиси Винисиус Жуниор атрофидаги махфий ишларни ошкор қилди.

Мазкур манба ва Indykaila News нашри маълумотларига кўра, “Манчестер Сити” Винисиус Жуниорни жорий трансфер ойнаси даврида ўз сафига қўшиб олиш масаласида музокара олиб бормоқда. Пеп Гвардиола “Реал”даги бошқа бразилиялик ҳужумчи – Родриго Гоэсга ҳам қизиқаётган бўлса-ла, испаниялик мутахассис учун Винисиус янада жозибадор номзод ҳисобланади.

- “Реал” билан янги шартнома бўйича музокаралар музлатилгани ва ўйинчи келажаги борасидаги ноаниқликлар Винисиусни бошқа таклифларни ўрганиб чиқишга ундаяпти. 24 ёшли футболчи ҳали Саудия Арабистонига йўл олмоқчи эмас ва кейинги манзил Европанинг энг қудратли клубларидан бири бўлиши эҳтимоли катта.

Винисиус Жуниорнинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2027 йил 30 июнда якунланади. Агар шартнома янгиланмаса, у келаси мавсум арзонроқ нархда ва ундан кейингисида эркин агент сифатида бошқа клубга кетиши мумкин. Бу эса “Реал” учун молиявий йўқотишдир.

Футболчига яқин манбаларнинг таъкидлашича, мадридликларнинг таклифи Винисиуснинг молиявий ва спорт нуқтаи назаридан талабларига жавоб бермаяпти. Шу боисдан иқтисодий жиҳатдан бақувват бўлган Англия Премьер-лигаси клублари унинг вазиятини диққат билан кузатмоқда.

Хосеп Гвардиола онгли равишда “Манчестер Сити” таркибини қисқартиряпти. Клубни тарк этаётган бир неча ўйинчи ўрнига Винисиус Жуниорни олиб келиш клубнинг фэйр-плей қоидаларидан четга чиқмаслигини таъминлаши мумкин.

Ўтган мавсумда Винисиус Жуниор 22 та гол ва 19 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.  Аммо у Мбаппе билан майдонда ўзаро якдил ҳаракат қила олмаяпти. Бу эса жамоа ҳужуми мослашувчанлигига салбий таъсир қиляпти. Мутахассислар фикрича, Винининг асосий муаммоси қарор қабул қилишдаги беқарорлик ва муҳим вазиятларда нотўғри ҳаракат қилиш бўлган.

Янги бош мураббий Хаби Алонсо ҳам, агар яхши таклиф келса, унинг кетишига қарши эмас. Бу эса жамоанинг ярим ҳимояси ва ҳужумига инвестиция киритиш имконини беради.

“Манчестер Сити” қизиқиши фақат Винисиус билан чекланмайди. “Шаҳарликлар” Родриго вазиятини ҳам диққат билан ўрганмоқда. Аммо Винисиус жамоанинг Премьер-лигада етакчи ўринни сақлаб қолиши ва Чемпионлар Лигаси учун курашишида муҳим аҳамият касб этади.

Агар “Реал” Винисиусни сотса, бу жамоа учун катта йўқотиш бўлиши табиий. Лекин бу трансфер клубга рекорд даражада маблағ олиб келади ва Хаби Алонсога жамоани қайта қуришда анча дастак бўлади.

Хулоса қилиб айтганда, Винисиус Жуниорнинг “Манчестер Сити”га ўтиши трансфер бозорида ҳақиқий портлаш бўлади. Бу нафақат “Реал”нинг қайта қурилиши, балки Европа футбол бозоридаги ҳолатга ҳам таъсир қилади, - деб ёзмоқда fichajes.net сайти.

Таъкидлаш жоизки, “Манчестер Сити” йил бошида жамоага Абдуқодир Ҳусановни олиб келиш билан таркибда авлодлар алмашинуви жараёнини бошлаб юборди. Ҳозиргача, ўн нафарга яқин маҳоратли янги ижрочилар келди.

Агар Хосеп Гвардиоланинг режаси амалга ошиб, Родриго ёки Винисиусни қўлга кирита олса, ўтган йили Европа Чемпионлар лигасида бразилиялик юлдузларга қарши ўйнаган Абдуқодир Ҳусанов кейинчалик улар билан бир жамоа либосида майдонга тушиш имконига эга бўлади.

 

Ҳусанов ортида дунёнинг энг зўр дарвозабони тураган бўлди!

Ҳусанов Гари Невилл танқидига жавоб бера бошлади!
“Башакшеҳир” нега Файзуллаев трансфери учун ЦСКАга пул тўламаяпти?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!