
"Ювентус" "Ливерпуль" футболчисини олиш фикридан қайтмаяпти
Англиянинг “Ливерпуль” клуби ярим ҳимоячиси Эмре Жан ҳамон Туриннинг “Ювентус” клуби қизиқишлари доирасида турибди.
Германиялик футболчининг “қизиллар” билан амалдаги шартномаси 2018 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади ва “кекса синьора” уни ёзда бепул қўлга киритиши мумкин. Бироқ туринликлар уни январдаёқ ўз сафларига қўшиб олмоқчилар.
Corriere dello Sport хабарига кўра, “Ливерпуль” қишда Жанни 5-6 млн еврога сотиши мумкин.
Қайд этиш жоиз, бунга қадар 23 ёшли футболчига “Ювентус”дан ташқари “Манчестер Сити”, “Бавария” ва Дортмунднинг “Боруссия”си каби жамоалари қизиқиш билдираётгани борасида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар