
"Тоттенхэм" "Реал"га Эриксеннинг нархини маълум қилди
Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби даниялик ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксенга жиддий қизиқиш билдираётган "Реал"га унинг нархини эълон қилди.
AS тарқатган хабарга кўра “шпорлар” 26 ёшли футболчисини 250 млн еврога баҳолашмоқда. Бироқ, мадридликлар битта футболчи учун “Тоттенхэм”га бунча пул тўламоқчи эмас ва музокаралар давомида ушбу нархни туширмоқчи. “Қироллик клуби” мавсум якунлангач Эриксенни тахминан 100-110 млн еврога харид қилишни режалаштиришмоқда.
Маълумот учун, Эриксен жорий мавсум “Тоттенхэм” сафида жами 26та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 6та гол ва 9та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар