
Суперлига. Кучли олтиликка кирган жамоалар номи маълум бўлди
1-босқичнинг сўнгги тур ўйинлари бир хил вақтда старт олди.
"Нефтчи" ва "Қўқон-1912" Фарғона вилояти дербисида майдонга тушишди ва унда фарғоналиклар ғалабага эришди.
Олмалиқда Тошкент вилояти дербиси бўлиб ўтди. Унда АГМК ва "Металлург" ўзаро кураш олиб борди ва бекободликлар 3:2 ҳисобида зафар қучишди.
Жиззахнинг "Сўғдиёна"си эса Тошкентда "Бунёдкор" меҳмони бўлиб, 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.
"Бухоро" эса ўз майдонида "Локомотив"ни қабул қилади ва 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.
Бугунги ўйинлардан сўнг кучли олтилик ва қуйи лигага тушиб кетмаслик учун рақобат қиладиган олтилик ҳам маълум бўлди ва жадвал қуйидагича кўриниш олди.
- 90'
Ўйнин якунланди.
- 87'
Рашидов ўрнига Ғофуров туширилди.
- 84'
Шораҳмедовнинг зарбаси кучсиз чиқди. "Бухоро" ҳужумда.
- 80'
Абдуҳолиқов ўрнига Игорь Елич майдонга туширилди.
- 80'
Абдухолиқов бирга бир вазиятга чиқиб гол уролмади...
- 79'
Азиз Ибрагимов ўрнига Акобир Тўраев майдонга тушди.
- 77'
Ислом Тўхтахўжаев огоҳлантирилди.
- 73'
Игнатий Нестеровга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 70'
Қаҳрамон Баҳодиров огоҳлантирилди.
- 68'
Беҳруз Шодмонов ўрнига Вадим Чемиртан майдонга тушди.
- 66'
Гол! Санжар Шоаҳмедов ўйинда ҳисобни очди.
- 64'
"Локо"нинг ҳужуми охирига етмай қолди.
- 63'
Бухороликлар бурчак зарбаси ишлаб олишди. Мухлислар тинмай гол сўрашмоқда.
- 61'
Эргаш Исмоилов ўрнига Қаҳрамон Баҳодиров майдонга туширилди.
- 59'
Амановнинг шедевр пасини Ибрагимов кўкка совурди....
- 57'
"Бухоро"нинг уюуштирган хавфли ҳужуми натижасиз якунланди.
- 55'
"Локомотив"нинг навбатдаги ҳужуми... Рашидовнинг зарбасини ҳимоячилар қайтаришди.
- 51'
"Локомотив" ҳимоячиси ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйишига сал қолди.
- 48'
Иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларида "Локомотив" босим уюуштирмоқда.
- 46'
Иккинчи бўлим бошланди.
- 45+2'
Биринчи бўлим якунланди.
- 45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.
- 45'
Муҳаммадиев ўрнига Махарадзе туширилди.
- 45'
Бухороликлар вакили Арсланмурат Аманов қўлидан орттирган жароҳати ҳали тузалмаганига қарамасдан майдонда фаол ҳаракат қилмоқда.
- 38'
"Бухоро" футболчилари ҳимояда ишончли ҳаракат қилишмоқда.
- 35'
"Локомотив" бурчак зарбасини амалга оширди. Бироқ сўнгги зарба берувчи футболчи топилмади.
- 32'
Шодмоновнинг зарбасини Игнатий Нестеров ушлаб олди.
- 29'
"Темирйўлчилар" босимни кучайтиришмоқда.
- 27'
"Бухоро"нинг ҳужуми якунланмай қолди.
- 23'
Тошкентликлар ҳужумга зўр беришмоқда. Мухлислар "Бухоро"ни олдинга ўтишга чорламоқда.
- 20'
Темурхўжа Абдухолиқов гол уриши мумкин эди. Унинг яқин масофадан берган зарбасини рақиб дарвозабони оёқлари билан қайтарди.
- 19'
Марат Бикмаевнинг боши билан берган зарбасини дарвозабон қайтариб қолди.
- 18'
Азиз Ибрагимов яқин масофадан "Локомотив" дарвозасига зарба берди. Бироқ бу вазиятда у оффсайдда эди...
- 14'
Мухлислар севимли жамоаларини фаол қўллаб-қувватлашмоқда.
- 9'
"Локомотив" бурчак зарбаси ишлаб олди. Аммо мезбонлар ҳимояда ишончли ўйнашди.
- 6'
Жамоалар навбати билан ҳужум уюштиришмоқда.
- 1'
Ўйин бошланди.
- 0'
Жамоалар ПФЛ мадҳияси остида майдонга тушиб келишмоқда
Фикрлар