
Суперлига-2018: “Насаф” – “Металлург”. Жамоалар эртага қайси рангдаги либосларда ўйнайди?
30 март жума куни “Насаф” ўз майдонида Суперлиганинг 4-тур учрашувини Бекободнинг “Металлург” жамоасига қарши ўтказади. Учрашув “Марказий” стадионда бўлиб ўтади ва соат 20:00да бошланади.
Бугун ўйин олдидан ҳар иккала клуб расмийлари иштирокида митинг бўлиб ўтди. Митинг “Марказий” стадионда ташкил этилди. Унда учрашувни ўтказиш бўйича бир қатор ташкилий масалалар муҳокама қилинди.
Шунингдек жамоалар эртага қандай либосларда майдонга тушиши ҳам аниқ бўлди. Унга кўра, қаршиликлар эртага қизил либосларда майдонга тушади. “Металлург” жамоаси эса майдонда кўк либосларда ҳаракат қилишади.
Фикрлар