Шаҳрам Ғиёсов Мексикада мезбон боксчини нокаутга учратди

  • 24 февраль, 2019, 08:27
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Бундан бироз аввал профессионал боксда фаолият олиб бораётган ватандошимиз Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги ғалабасини тантана қилди.

Tecno

Ҳамюртимиз Мексиканинг Тихуана шаҳрида ташкиллаштирилган бокс кечасида мезбон боксчи Эдгар Пуэртага қарши рингга кўтарилди ва муддатидан аввал ғалабага эришди. 8 раундга мўлжалланган жангнинг бешинчи раундида Шаҳрам Ғиёсов кетма-кет зарбалар йўллаб мексикалик боксчини нокаутга учратди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур жанг Ғиёсов фаолиятидаги еттинчи жангида еттинчи ғалабани расмийлаштирди. У жангларининг 6тасида рақибларини нокаутга учратган. Мексикалик Эдгар Пуэртонинг ўтказган жанглари сони эса 38тага етди. Уларнинг 25тасида ғалаба қозонган (19та нокаут). 12 марта мағлубиятга учраган (6та нокаут) ва 1та дурангга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!