
Сардор Азмундан эҳтиёт бўлинг! Черногория – Эрон 1:2 (Видео)
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳидаги рақиби – Эрон терма жамоаси кеча, 4 июнь куни Черногорияга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди.
Подгорица шаҳрида бўлиб ўтган ўйинда эронликлар 2:1 ҳисобида зафар қучди. Ўйиннинг 10-дақиқасида Сардор Азмун ҳисобни очган бўлса, 32-дақиқада Стефан Йоветич мувозанатни тиклади. 60-дақиқада яна Сардор Азмун ўз номини таблога ёздирди ва Эрон термаси ғалабани расмийлартирди.
Ўзбекистон термаси 12 июнь куни Теҳронда бўлиб ўтадиган ўйинда Сардор Азмундан эҳтиёт бўлиши керак бўлади. Зеро, “Ростов” футболчиси анча ишончли ўйин кўрсатмоқда.
Фикрлар