
"Милан" 20 ёшли футболчининг трансферидан қанча даромад топиши маълум бўлди
Хавбек Мануэль Локателлининг "Милан"дан "Сассуоло"га трансфери тафсилотлари маълум бўлди.
Италия ОАВ хабар беришича, "Сассуоло" 20 ёшли ярим ҳимоячи 1 йилга ижарага олиб 2 миллион евро тўлашади. Кейинга мавсумда клуб "россоньерлар"га 10 миллион евро тўлашга мажбур бўлади.
Шу қатори, "Милан" ушбу кўчиб ўтишдан 2 миллион евро бонуслар тариқасида олиши мумкин. Локателлининг трансферидан ломбардияликлар 12-14 миллион даромад топиши режалаштирилмоқда.
Шуни айтиш жоизки, футболчини қайта сотиб олиш ҳуқуқини "Милан" йўқотади.
Фикрлар