
"Металлург" илк марта Олмалиқда ғалаба қозонди
Бекободнинг "Металлург" клуби бу тур сафарда АГМКга қарши баҳс олиб борди. Доимо ҳужумкор руҳда ўтадиган Тошкент вилояти дербиси бугун ҳам томошабоп ва голларга бой бўлди.
ОКМК стадионида кечган беллашувда "маъданчилар" 3:2 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритдилар. Қайд этиш жоиз, бу "Металлург"нинг Олмалиқда қайд этган дастлабки ғалабаси бўлди.
Бунга қадар АГМК майдонида ўтган ўзаро ўйинларнинг барчасида "кончилар" ғалабага эришган эдилар.
Бундан ташқари Андрей Шипилов шогирдлари мавсумнинг қолган қисмини кучли олтиликда якунлайдиган бўлишди.
АГМК ва “Металлург”нинг Олмалиқда кечган барча учрашувлари:
29.03.2008 АГМК – “Металлург” – 1:0
07.03.2009 АГМК – “Металлург” – 2:1
25.09.2010 АГМК – “Металлург” – 3:2
12.05.2011 АГМК – “Металлург” – 4:1
20.05.2012 АГМК – “Металлург” – 3:2
25.08.2013 АГМК – “Металлург” – 2:1
16.03.2014 АГМК – “Металлург” – 3:2
30.05.2015 АГМК – “Металлург” – 2:1
09.04.2016 АГМК – “Металлург” – 2:0
18.05.2017 АГМК – “Металлург” – 1:0
17.08.2018 АГМК – “Металлург” – 2:3.
Фикрлар