
"Металлург" дарвозабони Лориус Кариуснинг ЕЧЛ финалидаги хатосини такрорлади (видео)
Кучли олтиликка кириш учун интилаётган "Металлург" клуби бу тур сафарда АГМКга қарши баҳс олиб борди. Голларга бой тарзда кечган Тошкент вилояти дербисида бекободликлар 3:2 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди ва мавсумнинг кейинги қисмини юқори олтиликда якунлайдиган бўлдилар.
Эътиборлиси, АГМКнинг биринчи голи "маъданчилар" дарвозабони Зафар Сафоевнинг қўпол хатоси туфайли киритилди. Сафоев ЕЧЛ финалида "Ливерпуль" дарвозабони Лориус Кариус қилган хатони такрорлади ва жамоасини анча қийин вазиятга солиб қўйди. Дарвоқеа, "Бензема ролида" Милош Трифунович.
Қуйида эса айнан АГМК - "Металлург" ўйини видеошарҳини томоша қилиб, бунга ўзингиз баҳо беришингиз мумкин.
Фикрлар