Факт: "Бухоро" 3 йилдан буён Бекободдан ғалаба билан қайтмоқда

CHERY AUTO

Хабарингиз бор Бекободнинг "Металлург" клуби Ўзбекистон Суперлигаси 9-тури "Бухоро"ни қабул қилади. Клуб матбуот хизмати эса мазкур ўйин превьюсини қабул қилди.

Tecno

Сўнгги уч мавсумдан буён “Бухоро” бекободликлар учун энг ноқулай рақибга айланди. Уч йилдан бери қадимий ва ҳамиша навқирон – Бухоро шаҳри вакиллари Бекободдан бир хил – 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтишмоқда.

Ўзбекистон XXVII миллий чемпионатининг 9-туридан ўрин эгаллаган учрашув ушбу жамоаларнинг ўзаро 39-ўйини бўлади. Ортда қолган учрашувларнинг 17 тасида “Металлург” ғалаба қозонган бўлса, 16 та учрашувда “Бухоро”нинг қўли баланд келган. 5 та ўйинда эса дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбатидаги фарқни бухороликлар ўтган йилги натижалари эвазига ўз фойдаларига оғдириб олишди: 53:54.

“Металлург”нинг “Бухоро” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 3:0 га тенг, Бекободликлар бир марта ўз майдонида, бир марта Бухоро шаҳрида шундай муваффақиятга эришган. “Бухоро”нинг бекободликлар устидан эришган энг йирик ғалабаси – 4:0.

Мазкур жамоаларнинг Бекободда ўтказилган ўйинларида “Металлург” тўлиқ устунликка эга бўлиб келмоқда. Мезбонлар 19 та учрашувнинг 15 тасида зафар қучишган, илк ўйинда кучлар тенг келган, охирги 3 мавсумда эса имкониятни бой беришган.

Бекободда ўтган сўнгги олти учрашув:

29.04.2017 «Металлург» - «Бухоро» 1:2
24.09.2016 «Металлург» - «Бухоро» 1:2
30.10.2015 «Металлург» - «Бухоро» 1:2
22.08.2014 «Металлург» - «Бухоро» 4:3
29.06.2013 «Металлург» - «Бухоро» 2:1
13.05.2012 «Металлург» - «Бухоро» 2:0

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!