Эрон ўртоқлик ўйинида Черногориядан устун келди

CHERY AUTO

 

Tecno

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳидаги рақиби – Эрон терма жамоаси кеча, 4 июнь куни Черногорияга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Подгорица шаҳрида бўлиб ўтган ўйинда эронликлар 2:1 ҳисобида зафар қучди. Ўйиннинг 10-дақиқасида Сардор Азмун ҳисобни очган бўлса, 32-дақиқада Стефан Йоветич мувозанатни тиклади. 60-дақиқада яна Сардор Азмун ўз номини таблога ёздирди ва Эрон термаси ғалабани расмийлартирди.

Қайд этиш жоиз, учрашувнинг 79-дақиқасидан бошлаб эронликлар 1 киши кам бўлиб ҳаракат қилди, аммо бу ўйин натижасига таъсир қилмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!