Дзюдочиларимиз Абу-Дабидаги «Катта Дубулға» турнирида иштирок этишади

  • 19 октябрь, 2018, 17:25
  • Bekzod Isayev
  • 0
  • Дзюдо
CHERY AUTO

27-29 октябрь кунлари Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу-Даби шаҳрида дзюдо бўйича «Катта Дубулға» мусобақаси ўтказилади. Нуфузли турнирда ўзбекистонлик спортчилар ҳам иштирок этадилар. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Tecno

Беллашувларда юртимиз шарафини тўрт нафар спортчи ҳимоя қилади:

-60 кг: Дилшодбек Баратов
-60 кг: Шарофиддин Лутфуллаев
-73 кг: Ҳикматулло Тўраев
-100 кг: Алишер Худойбердиев.

Маълумот учун, ушбу мусобақа қимматли рейтинг очколарини тақдим этиши билан аҳамиятлидир.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!