Боксчиларимиз халқаро турнирни муваффақиятли бошлади

  • 5 октябрь, 2017, 18:39
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Қозоғистоннинг Актау шаҳрида бокс бўйича ўсмирлар ўртасида қозоқ бокс мактаби асосчиси Шокир Бультекул хотирасига бағишланган Х халқаро мусобақасини вакилларимиз муваффақиятли бошлади.

Tecno

56 кг вазн тоифасида 56 кг Отабек Холматов илк жангини мезбонлар вакили Сағиндиқ Мулдашевга қарши ўтказиб, ғалаба билан якунлаган бўлса, Муроджон Ахмадалиев (60 кг) Мейирболат Тоитовни (Қозоғистон), Элнур Абдураимов (64 кг) Нурлихат Отепбергановни (Қозоғистон), Маҳмуд Гаипов (69 кг) Илиас Одинаевни (Беларусь), Исроил Мадримов (75 кг) Исмоил Хусейновни (Озарбойжон), Мадияр Саидраҳимов (81 кг) Амир Налгиевни (Қозоғистон), Санжар Турсунов (91 кг) Николоз Бегедзени (Грузия) ва 91 кгда Баҳодир Жалолов Нурболат Сермахановни (Қозоғистон) мағлуб этишнинг уддасидан чиқишди ва кейинги босқичга йўл олишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!